Независимость и хлеб. На узбекском. Вариант 2

               
  НЕЗАВИСИМОСТЬ И ХЛЕБ НА УЗБЕКСКОМ ЯЗЫКЕ
(Вариант 2. Переводчик Мунаввара Ойматова)

     ИСТИКЛОЛ ВА НОН

Тўксонинчи йиллар тушар  ёдимга мудом
Истиклол сўзини  эслаганим он.
Килга осилгандек Ватан такдири,
Топилмай колганди чора-тадбири.
Шайтонлар куткуси солганди сурон,
 Биродаркушликдан кўпганди бўхрон.
Махаллийчилик бу – захарли илон,
Дину диёнатни бузди шу  замон.
Бойликка чўмилиб ётар партократ,
Рўёга кўмилиб ётар демократ.
Шайтон малайлари кўпайиб хар он,
Халкни чорлар эди урушга мудом.

Махаллийчиликдир  онглар  афъюни,
Динни курол килди душман малъуни.
Захарни солдилар шимол жануб деб
Иллатли бу мараз колди тарих бўб
Хорижий душманлар  хаво олдилар,
Жанубу Шимолга кутку солдилар.
Аммо Тожикистон ягона Ватан,
Бўйсунмас, магруру ва яна бир тан.
Максад минтакалар дўстлигин бузмок,
Ва ифлос куткулар гоясин тузмок.
Кўгирчокбоз мараз  кўлида аркок,
Гояси тартибсиз халкни бошкармок.

Нихоят Арбобда* бўлди тантана,
Минг йиллик донолик эди анъана.
Захарли ўргимчак тўри йиртилди,
Урушнинг ўчоги тинчиди, тинди.

Мамлакат бошлиги бўлиб халк масрур,
Баходир бир ўглон  кўзгалди магрур:
 – Онам сути  хакки, – ваъдам ва гоя,
Бу конли урушни  бергум нихоя.
Халкимга келтургум сулх  ила салох,
Шохидим бу йўлда эрур бир Аллох.
Ул дамда бу касам ижроси огир,
Валекин ахдида турди баходир.
Унинг захматидан мамнундир халки,
Уни сайлаб топди йўлининг хакнинг.
Миллат хакли тарзда йўл бошловчим дер,
Тожик шухрати учун тугилган бу эр.

“Нон керак барчага” деганлари рост,
Хотирга келади аммо бошка сўз.
Кулогим  остида янграр кўнгирок,
Мени колдирмасдан сира бесўрок.
“Унга доим иззат кўрсатурмизми?
Ёки бизнинг учун нон –  оддий тузми?”

Тўксон тўртинчи йил тушар ёдимга,
Кахратон совуклар чикмас ёдимдан.
Жуда огир йилдир. Сарваримиз янги.
Мамлакат танида яралар янги.
Урушнинг сўнгги хеч кўринмас эди,
Нафрат ўйинлари хеч тинмас эди.
Конун иш кўрмасди, бошбошдок эди,
Халкимиз бошида гам беадок эди.
Ака-укасини кўролмас  бир эрмак эди,
Тинчликка кайтиш хам бир эртак эди.

Ўшанда беш юзта жангчиларимиз,
Корлар ичра колдик  нонсиз,  тузсиз.
Йўллар бузилган жангарилардан,
Йўл топмасди хатто броневиклар.
Тиззадан келарди заминдаги кор,
Хаволар жўналиб кетиши бекор.
Хатто ноннинг урвоги топилмас колди,
Икки хафта картошка егулик  бўлди.
Ошкозони куйидб ётар жангчилар,
Садо йўк,  на ёрдам, на-да жарчилар.
Нонларни туш кўриб ухлардик узок,
Эрталаб бу тушни эслардик узок.
Дахшатли туш, елим каби ёпишкок,
Гўё томокларда колган  нон ушок.
Кинотасмасидек такрорланар туш,
Соглом мушохадага йўл бермайди хуш,
Совук котган кизалок кўлин узатар,
Нон сўраб тушимда мени кузатар.
Декабр совукин писанд этмаган каби
Юпундир, ёноги алвону титрайди лаби.
Кўлкопин унутган кўлчаларида
Уйкусирар турар булкачалари.
Ортида яна тўрт каторда шундай
Нозик болачалар турарди гулдай.
Барчаси нонга кўл узатиб турар
Нонга ўхшаш ненидир кузатиб турар.

Тишланган нонни ушлаб турибди кимдир,
Нонсиёк недир ушлаган жимдир.
Чала чайналгандек товук панжаси,
Могорли нонларни тутган нечаси.
Анварбек**  хамкорим, ўринбосарим,
Сўзлари бўгзида котиб колганим.
Кейин бу лахзани минг марта эслар,
Кўзининг ёшини артиб, асабий титрар.

Барчамизга ўрнак, тажриба шудир,
Ўша огир кунлар дахшати шудир.
Бирликнинг кадрига етдик барчамиз,
Хифзу химоятда энди барчамиз.

Бугун  биз такдирдан миннатдордирмиз,
Мустакил ватанга фукародирмиз.
Яралар-ку битган, тинчлиги пойдор,
Дастурхонида мудом  нону  шараф бор!

__________________________________

  * Арбоб –Ленинобод вилояти, Хўжанд райони(Хозирги Сугд вилояти Бобожон Гафуров  райони)даги касрда. Бу ерда1992йилнинг  ноябр ойида Тожиикистон  Респуликаси Олий Совети  такдирсоз  XYI сессияси бўлиб ўтган.

** Жумаев Анварбек Жумаевич – милиция подполковники 1994 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Гармда- уруш кетаётган зонада Ленинобод области ИИВ отрядининг командир ўринбосари.


Рецензии