Поэма о шахид-е на узбекском языке

               Эта же поэма на русском языке здесь:
               http://www.stihi.ru/2016/09/26/8397

               На таджикском:
               http://www.stihi.ru/2019/07/03/1589
 


     Ѓафлат ќурбони

(Поэма)


        Дебоча

Хаёл уммонига шўнѓиган инсон,
Гавњарни излашга топмаса имкон.
Ќадамини ќўйса ўйламай агар,
Юртига келтирар бир олам хатар.

    « Маслањатоши»

Тоѓ билан ўралган атрофи њар ён,
Бир олис ќишлоќда яшарди ўѓлон.
Юрагин тубида мењру садоќат.
Яхшилик ќилишни этганди одат.
Њаммага мењрибон, мулойим эди.
Ќалбида орзуси лиммо-лим эди.
Зењни тез, аълочи, ўта билимдон,
Одоб-ахлоќидан хулќи намоён.
Лекин у шомдан то субњидам ќадар,
Изларди интернет сайтидан хабар.
Маънавий њаётин «безатар» эди,
Беш ќитъа њаётин кузатар эди.
Калбига жойлаган  кайњоний туйѓу,
Билдирди туйѓусин отасига у.
Отаси маъќуллаб ўѓлин ишини,
Њатто маќтаб ќўйди интилишини.
Кейин айтди: «Ўѓлим, бу яхши, аммо,
Кўндаланг турибди минг бир муаммо.
Њаётга янги йўл очмоѓинг керак,
Тугунлар бандини ечмоѓинг керак».
Њаќиќат бўлгандай бирдан асотир,(афсона, ривоят)
Ќувилди шубњалар, хавфу хавотир.
Бўлдилар ногањон топгандай дунё,
Мушкулкушо эди интернет гўё.
Мукаммал бўлсин деб умр мазмуни
Ќуёш ќора парда тортган бир куни,
«Маслањат оши» га бор дўсту ёрлар
Йиѓилди ќариндош, хешу таборлар.(ќариндош-уруѓлар)

Њар ќалай, кўрсатиб шавќу њафсала,
Кўрилди кенгашда муњим масала.
Йигитнинг нима иш ќилажагини,
Њал ќилар эдилар келажагини.
Мисоллар келтириб бахтли иќболдин
Тоѓа сўз бошлади њаммадан олдин:
«Мактабда ўќидинг «аъло» га, жиян,
Парвоз  ќил энг баланд самога, жиян.
Сени маќтадилар муаллимлар њам,
Унвонли олимлар, аллакимлар њам.
Даќиќ фанларни сен сув ќилиб ичган, (аниќ)
Энг ќийин мисолни бир зумда ечган.
Алгебра-физика, ўйласам бундоќ,
Сен учун энг осон чаќилган ёнѓоќ.
Илм уммонида њайиќмай сузгин,
Муњандис бўлгину лойиња чизгин. (инженер)   
Бекорга олмаган сен Фахрий Ёрлиќ,
Сенга ќучоѓини очгайдир борлиќ».
Шундай деб сўзини тугатди тоѓа,
Пайтдан фойдаланиб сўз котди оѓа.
У деди: «Истайман, њамёнинг тўлсин,
Миршаб ё солиќчи, ё судя бўлгин»(Милитсия ходими).
Ўрнидан ќўзѓолмай отаси деди:
«Муаллим бўлганинг кўп яхши эди».
Шошмасдан онаси деди бемалол:
«Кел, ўѓлим, яхшиси духтур бўла ќол…»
Инилар «у» деди, «бу» деди сингил,
На илож? Њар кимнинг истаги њар хил!
Йигит маслањатдан чарчади, толди,
Оќибат бирор касб танланмай ќолди…

***
Йигит хаёлида бошќа ўй эди,
У ѓоят соддадил, худољўй эди.
Маслањат пишмасдан ќолгани учун
Имомни чорлашди њовлига бир кун.
Йигит ўкир эди беш мањал намоз,
Имомни чин дилдан айларди эъзоз.
Таќлид њам ќиларди эргашиб унга,
Ўрганиб ќолганди бутунлай шунга.
«Амри маъруф» ларга ќулоќ осарди,
У билан изма-из ќадам босарди.
Йигитчани роса  маќтарди имом,
Деди: «Менда бордир унга эњтиром.
Чунки у «Ќуръон»ни ўќийди равон,
Дарс олиб келмоќда мендан у њамон.
Чет элда эттирса давом ўќишни
Бажарган бўларди энг улуѓ ишни.Бажарган бўларди энг улуѓ ишни.
Уни гар жўнатсак биз Покистонга,
Ё Миср, Туркия, Арабистонга,
У ерда жуда кўп мадрасалар бор,
Ўќийди ќай бирин этса ихтиёр.
Чиќарди энг машњур уламо ундан,
Бойлиги кўп бўлгай ганжи Ќорундан». (катта хазина эгаси номи.)

Имомнинг гапидан руњланган ота
Турди-да, бир муддат хаёлга бота:
«Покистонга бориб ўќийсан»,- деди,
Бу унинг якуний буйруѓи эди.
Бу ќатъий њукмдан чайќалди бошлар,
Њайратдан донг ќотди барча ќардошлар.
Агарчи, бу таклиф отага маъќул,
Фарзандга лозимдир этмоѓи ќабул.
Нетарди йигитча бундай фурсатда?
Отасин гапига кўнди, албатта!
Билди у бу йўлни, мустањкам, шахдам
Аллоњнинг йўлига ќўйилган ќадам,
Бўлса њам жуда кўп имконлар мавжуд,
Чет эл сафарига кўрди тараддуд.
Яна бир тўпланиб дўсту ќадрдон
Уни жўнатдилар Покистон томон.
Орзу самосида ким ќанот ќоќди,
Кимнингдир кўзидан жиќќа ёш оќди...

Чет эл сабоѓи 

Ўсмирнинг ќалби пок, мусаффо эди,
Кўнгли шод эди-ю, пурсафо эди.
Покистонга тањсил олмоќќа келди,
Ќўйнига илм ишќин солмоќќа келди.
Ќийналиб келганди бу юртга етиб,
Афѓонистон деган жанггоњдан ўтиб.
Бошлади, бир четга суриб фироќни,
Имом ваъда ќилган «буюк» сабоќни.
Аммоки, сабоќнинг биринчи куни
Нињоятда њайрон ќолдирди уни.
Вањњобийлар эди пир-устоз бунда,(Ислом динида Муњаммад ибн Абдулвањњоб таълимотини тарѓиб ќиладиган оќим)
Бошќача ўќилар намоз њам кунда.
Тушунмади йигит улар маќсадин,
«Асл ислом» дерди ўзин мазњабин. (Исломни сунний равиясининг умумий йўналишидан фарќ ќиладиган гурўњлари.)
Пайѓамбар мазњабин атарди хато,
У гўё бир буюм, эскирган мато.
Ана шундай давом этарди тањсил,
Билмади не топар, ќанаќа мањсул?
«Воиз» лар сўзларди бидъат њаќида,(Нотиќ)
Гўёки, бизда йўќ тўѓри аќида.
Ширк эмиш уларча ќабр тавоби,
Мўл эмиш њаммадан жињод савоби.
Топилмасди бунда бир чимдим мењр,
Тўрт томон афсуну жодую сењр.
Мусулмон эмаслар халќнинг авоми,
Деб давом этарди «дарс»нинг давоми.
Жаннати - ким агар жанггоњда ўлар,
Кофирни ўлдирган жаннати бўлар.
Ќанча кўп одамни портлатиб агар,
Ўлса ким бињиштий бўлгай муќаррар.
Яна бир аќида «ажойиб» эди,
Динга на яќину на жозиб эди.
Фаќат Худони деб, бизни унутсанг,
Дердилар, жаннатдан узгин умид сан.
Њайратдан донг ќотди содда ўспирин
Эр-хотиндай улар «суйса» бир-бирин.
Эшитмади сира лутфи илиќни,
Умуман, кўрмади мусулмонликни.
Дину диёнатдан заррача нишон
Топмади бу ерда алданган ўѓлон.
Туширгани учун ќопќонга, домга(Тузоќ)
Лаънатлар ўќиди шайху имомга.
Орияти ќўзѓаб, кўтарди туѓён,
Кўтарди ѓалаён, кўтарди исён.
Аммо тез «исён»ни бостирардилар,
Жазога товондан остирардилар.
Њар битта «инкор»га ўн гурзи-таёќ,
Њар «йўќ»ќа суѓуриб олинар тирноќ.
Ё жаѓга тушарди ќумѓондай муштлар,
Њар тун алањсираш, дањшатли тушлар.
Мудњиш манзарага кўз тикар эди,
Аста ёвузликка кўникар эди.
Томчи томаверса тешади тошни,
Айнитар ташвиќот аќлли бошни…
Ниќталди мияга терс ѓоя, мазмун,
Таъсирин ўтказди тарёку афъюн.(ќора дори, наркотик модда)
Йил ўтиб йигитнинг ўзгарди хулќи,
Шер энди шер эмас, шер энди – тулки.
Ўтди шу зайлда бир йил њаёти,
Бошќача ўќилди намоз-салоти.
Англарди бошќача шарафу шонни,
Энди унутганди у њам виждонни.
У њам ижирѓанмай калла кесарди,
Шамолдай ќояда изѓиб-эсарди.
Кўзидан тўкмасди надомат ашки,(афсус билан тўкилган кўз ёши )
Одам ўлдирмоќлик асосий машќи.
Энди сиз демангиз, унга не бўлѓон?
Энди «фанат» бўлган, у зийрак ўѓлон!
Њалолу њаромнинг йўќ унга фарќи,
Бир пулдир бандалар жонининг нархи.
Биларди њар сўзин «ислом нидоси»
Ќиларди ўйланмай жонни фидоси.
Ќарѓалар ќўнгандай оби зилолга,
Копланди ияги ќора соќолга,
Уни ќизиќтимас элдан еган туз,
Фикрига ўрнашган ќолипланган сўз.
Тилида Худою амалда ќатл,
Унга фаќат «жињод» - адолат, адл.(муќаддас уруш)
Парвона ургандай ўзни чироќќа,
У тайёр бормоќќа Шому Ироќќа.(Сурия давлатининг бошќача номи )
Гўё замин эди, у бўлди само,
Энди у толибмас, динга «рањнамо».
Кофирларни ердан буткул ќиришга,
Толиблар сонини кўпайтиришга,
Бир йиллик «тањсил»ин тугатган куни
Жўнатдилар ўсган юртига уни…

Малака ошириш

Йигитнинг ќайтиши бир байрам бўлди,
Соѓинч азобига зўр малњам бўлди.
Гулдор пояндозлар унга солдилар,
Ќањрамон сингари кутиб олдилар.
Ўсмирнинг тобланган суврати ўзга,
Кўринар эди у бошќача кўзга.
Гўёки, хом мева њил пишган эди,
Йигитнинг жуссаси тўлишган эди.
Гаплари ќатъий-ю, њар ишга ќодир,
Ќомати алпона, жисми бањодир.
Ќувонди чин дилдан отаси чунон
Ўѓлини баркамол кўргани замон.
Ота-да, сезарди ўзни бахтиёр,
Сўз ќотди ўѓлидан айлаб ифтихор:
«Гарчанд, усиз чекдим бирмунча зањмат,
Ўќишга жўнатган имомга рањмат.
Бењуда у таълим олмабди, ќаранг,
Соддалик хислати ќолмабди, ќаранг.
Ўхшайди бариси ширин эртакка,
Айланди ёш ўѓлим жиддий эркакка.
Шукурким, етказди Худо шу кунга,
Бемалол суянгум энди мен унга».
Она њам тўймасди юз-кўзин ялаб,
Сийрак соќолини силаб-сийпалаб
Ўѓлини баѓрига босарди она,
Мењрининг тафтига ќона ва ќона…

Йигит тамом бўлгач, лутфу навозиш(мењрибонлик)
Асл ќиёфасин ќилди намойиш.
Њали маќтовларнинг навоси битмай,
Орадан бор-йўѓи икки кун ўтмай,
Кечки овќат учун йиѓилган пайтда
Таомни бир четга сурди-да, шартта
«Амри-маъруф»ни у бошлади бирдан,
Сўзлади энг муњим фаврий тадбирдан.(шошилинч)
Дедики: «Билмайсиз њаќиќий динни,
Пичоќ деб билгандай ѓилофни, ќинни.
Эгиб келгансизлар шайтонга бўйин,
У чалган наѓмага тушасиз ўйин.
Намозни отамдай ўќимоќ гуноњ,
Имом њам ширкка ўч, бесавод маддоњ.(Худога шак келтириш)
Њаромдир сиз еган њасиб-колбаса,
Ќизлар мусулмонмас, њижоб таќмаса.
Дарвоќе, ќизларни бузмоќда мактаб,
Исломий риштани узмоќда мактаб.
Динга ортмоѓи-чун њавас аларда,
Ўќисинлар фаќат мадрасаларда.
Мусиќа тингламоќ динга хос эмас,
Шоирлар абёти унга мос эмас.
Кулмоќ жойиз эмас ќањќања отиб,
Сиз токай яшайсиз бидъатга ботиб.
Битта  Пайѓамбарга биз нега уммат?
Сиѓинмоќ - бу ширк-у, бидъат - бу суннат!
Булар динга соя, у динга рахна,
Хатна ќилганларнинг бариси лаќма».
Йигитнинг гаплари пайдарпай эди.
Унинг сўзин кесиб, акаси деди:
«Эй. гумроњ, турибсан, нималар сўйлаб,
Гапирсанг бўларди камгина ўйлаб…»
Йигит уни атаб «содда ва авом»,
Гапида у яна этарди давом:
«Мен њам ўйлар эдим сиздаќа олдин,
Худога шукурки, мен сабоќ олдим.
Шу сабоќ йўлимга дурдона сочди,
Хайрият, шу таълим кўзимни очди.
Масалан, отамни донишманд дердим,
Сендай дањрийнинг њам ѓамини ердим.(динсиз)
Энди мен топганман ќутлуѓ биликни,(билимни)
Кўрмадим сизларда мусулмонликни.
Аросат йўлидан ваќтида чиќдим,
Шукур, яхшиларга энди йўлиќдим.
Биламан бу йўлда эмассан якка,
Сени айтолмайман бу њолда ака».
Йигит тугатмасди матал ўќишни,
Тинглардилар ќўйиб тишларга тишни.
Ўхшатдилар уни рањгум йигитга,
Бегона эгатда унган чигитга…

 
Њар куни маърўза бўларди такрор,
«Амри маъруф» лардан бўлдилар безор.
Изини тескари бурганди йигит,
Њамманинг кўнглига урганди йигит.
Донишманд сезарди ўзини, илло,
Гапида тузи йўќ, бу чаламулло,
Назарда њаммани ќойил ќиларди,
Гапига гўёки, мойил ќиларди…
Гул деб њидлагандай иркит чалмани,
Ќармоќќа туширди икки лаќмани.
Шу бўлди ютуѓи, ишин мањсули,
Нињоят тугади дилгир таътили.
Ќардошлар бу кундан хурсанд эдилар:
«Хайрият, Худога шукур»,- дедилар.
Таътилдан ранжимай у њам кетарди,
«Устоз»дан мукофот, маќтов кутарди…   

Жињод ва ўлим 

Ќолган гапларини йўлма-йўл айтиб,
Кетарди у янги манзилга ќайтиб.
Кетарди хуфёна «йўлча» си билан,(яширин)
Икки шўрпешона «ўлжа» си билан.
Ќайси бир гўшада тўхтаса агар,
Бошлиќќа берарди батафсил хабар.
Бошлиѓин хаёли сарнагун эди,(тўнтарилган, телба-тескари)
Лек «шогирд» ишидан у мамнун эди.
Дедики: «Ташаккур, сенга офарин,
«Аъло»га бажардинг топшириќ барин.
Баландроќ янграса ислом даъвати,
Дунёни эгаллар Ислом Давлати.
Жањон харитасин ўзгарар ранги,
Шу учун бошланган озодлик жанги.
Бу жанг давом этар яќин-йироќда,
Муќаддас жанг кетар Шому Ироќда.
Бу кураш ишќида ёнар халойиќ,
Сен бўлдинг шундайин шарафга лойиќ.
Сенга насиб этди олий мукофот,
Бизники бўлгайдир њар бир музофот.
Сени вакилимиз, Кобулда кутар,
У билан учрашсанг ишларинг битар».
Телфонда айтилган бу гапдан кейин,
У ќанот чиќариб учмоѓи тайин.
Тоѓ ошиб келди у Кобулга етиб,
«Ѓолиб»ни олдилар вакиллар кутиб.
Очилди номига њисоб раќами,
Берилди ишончли жангчи маќоми.
Сурияда бўлсин,- деб зафарга ёр,-
Истамбул шањрига чипта њам тайёр.
Учоќ билан борди Истамбулга у,(самолёт)
Ќалбида на шодлик, на ѓам, на ќайѓу.
Отатурк юртига ќўйди илк ќадам,
Бу ваќтда тарёкнинг кайфи тарќаган.
Ќалбини чулѓаган номаълум туйѓу,
Кирди Сурияга шу алфозда у.
Салафийлар тузган бу ќандай давлат?(Вањњобийларнинг бошќача номи)
Билмаслар ќай тарзда топмишлар сарват.
Ўргимчак торидай номи њам чигил,
Халќаро лисонда дегайлар ИГИЛ.(тилда)
Бизда дерлар уни ИШИД ё ДИИШ,(Ироќ ва Шом Исломий Давлати)
Равомас уларни мусулмон дейиш!
Эњтимол пинњона жињодга йўллаб,
Ќудратли давлатлар тургайми ќўллаб?
Нима бўлганда уруш кетарди,
У њам билиб-билмай жињод этарди.
Ўлим пояндози тўшалган эди,
Зањар туманига ќўшилган эди.
Жанг ќилар эди у бошќа ном билан.
Сўзларди ўзга тил, ўзга ком билан. (Лафз маъносида)
Аслию наслини у унутганди,
Ќўлда ажал туѓин ќаттиќ тутганди.
Ўлим риштасини мањкам уларди,
Њатто, гўдакларни ќонга беларди.
Бир банда, у кофир бўлса њам агар,   
Она сийнасига суќарми ханжар?!
Унга гўё буюм, бир сафол - одам,
Сомон тўлдирилган ќоп мисол - одам.
Беаёв ќирарди мусулмонларни,
Аллоњ ато этган жисму жонларни.
Ќаердан олинган ѓазаб ва ѓазот,
Ёвузликни олди ќайдан одамзод?
Тўлдириб ќонларга жилѓаю сойни,
Ўтказди нобакор икки-уч ойни.
Њар ќалай, бир лањза ќолганда мањзун,
Уйига сим ќоќди ногањон бир кун.
Телефон гўшагини отаси олди,
Овозин эшитиб дарди йўќолди.
Онаси: «топилди,- деб ўѓлим изи»
Ќувончдан порлади сўлиган юзи.
Ота дер: «кўряпман њар ќандай тушлар,
Соѓинсам сиќилиб, юрагим ушлар.
Сенга биз топганмиз келин муносиб»,
Дерди вужудини њаяжон босиб.
Тутамлаб соќолин, ишќалаб жаѓин,
У ота-онасин алдади таѓин.
Деди: «Ўќияпман њозир Мисрда,
Баланд ошёнали кўркам ќасрда…»
Узилди алоќа тизими бирдан,
Яроќсиз одамлар келарди ќирдан.
Уларга ирѓитди гранатани,
Бир хирмон гўшт бўлди ќирќ одам тани…
Етмагай одамкуш зафар ошига,
Бомбалар ёѓилди кўкдан бошига.
Унинг њам танаси ќирќпарча бўлди.
Итлардай изѓиб у итларча ўлди!
Итга њаќоратдир бу ќиёс асли,
Итдан њам тубанроќ бундайлар насли…
 
«Болам ќучоѓимга ќайтсайди зора»,-
Деб хабар кутарди ота бечора.
Ќанча ойлар ўтди у кутар њамон,
Ўѓлининг манзили - мутлаќ ноаён.
Излашди бедарак кетган ўѓилни
Охирги ќўнѓироќ бўлган манзилни.
Изланиш берганди натижа-мањсул,
У њудуд ё Ракка, ёки Истамбул…

Шундан сўнг умиди сусайган ота,
Ќалбида ќайтадан умид уйѓота,
Топай деб ўѓлимдан ному нишона,
Истамбул шањрига бўлди равона.
Бу олис шањарда кезарди сарсон,
Гоњида оч-нањор, гоњо бедармон.
Ўѓлин одамлардан суриштирарди,
Одамлар унга юз буриштирарди.
Уч-тўрт соќоллини кўрди-ю, дарњол,
Ўѓли тўѓрисида берди у савол.
Улар молсуммоту, говмижоз эди,
«Ўѓлинг жањаннамга жўнаган»,- деди.
Дедики: «Кўрмадик мурданинг бетин,
Топмадик, њаттоки, бир парча этин».
Бу гапни эшитиб ота деди «дод,
Нима ќилдинг ўѓлим»,- деб чекди фарёд.
Тиѓ санчгандай гўё дил хуруж ќилди,
Кўксини ѓижимлаб ерга йиќилди.
Маълумот берган ул ифлос палидлар,
Мисли суяк чайнаб ќутурган итлар,
Олмасдан отанинг хаста ќўлидан,
Бепарво кетдилар юрган йўлидан.
Умрини ўѓлига бахш этган ота,
Жон берди,во дариѓ, юз тубан ёта.
Етишмай фарзандин зарофатига,
Ќолганди нањсию касофатига.

Сўнгги сўз ўрнида   

Агар эгри йўлни ким тўѓри билса,
Зурёду юртига хиёнат ќилса,
Тузин еб тузлиќќа тупурса агар,
Шу ўѓлон сингари бўлгай каллапар.
Тоњатто, суяги кул бўлиб ёнар,
Ундан њазар ќилиб, авлоди тонар.
Иснод ботќоѓига чўккай мунтасиб, (ќариндошлар)
Унга … њатто ќабр бўлмайди насиб.

Рус тилидан САЙФУЛЛОХОН ЌОРИХОНОВ эркин таржимаси.
1.04.2017. Исфара.





 


Рецензии