Ибодат нури

Азон айтиб муаззин бомдодга чорлар замон,
Барча мусулмон ахли шошилар масжид томон,
Юрагида сокинлик, сафга туриб ёнма-ён,
Аллохга хамдлар айтар намозида мусулмон.

Сукунатда турар жим жойнамознинг устида,
Саждага бошин эгар, шукр айтиб Аллохга.
Дуоларга кўл очиб, барокотли ризк тилар,
Ўтганларни ёд олиб, уларга Жаннат сўрар.

Тинчликсевар, мехрибон,
Зикр тилида хар он,
Орзуси Жаннат макон,
Илм ахли, мусулмон.

Кироат килиб Куръон,
Нур таралар атрофда,
Дилида дини Ислом,
Кўли эса мехнатда.

Ибодат кабул бўлсин,
Дуойингиз ижобат,
Аллох икки дунёда
Берсин сизга саодат!


Рецензии