Иймонда халоват
Бор мисоли жаннат жой деб ўйлаймиз.
У ерда сокинлик, у ерда тинчлик,
Ўша жойга бориш бор ниятимиз.
Ўйлаймизки, борсак бахтли бўламиз,
Барча ташвишлардан холи бўламиз,
Дунёвий юклардан енгил бўламиз,
Тинч ва гам-гуссадан эркин яшаймиз.
Барча муаммолар бир бўлиб тугун,
Омадсизлик келса, омаддан устун,
Халоватсиз бўлса ўтаётган кун,
Намоз ўкимаймиз, аввало нечун?
Аммо алданамиз жой кидириб биз —
Тинчлик халоватда, халоват калбда.
Равзаи жаннатга бормок бўлсангиз,
Бошни эгмок даркор рукуъ, саждага.
Калби тозза инсон — булар иймонда,
Амаллари гўзал, доим иззатда.
Самога термилиб, умид калбида,
Саодат сўрайди дуоларида!
Свидетельство о публикации №125072106753