Ота-она дуоси

Ота-она дуоси титратади осмонни,
Яшнатади маконни, яйратади инсонни.
Ота-она дуоси хузур халоват берар,
Умрга умр кўшар, юраклар таскин топар.

Ота-она дуоси фарзандларни бойитар,
Харомдан узок саклар, ризкни зиёда килар.
Ота-она дуоси гам-гуссани таркатар,
Адоватни тугатар, барокотни оширар.

Отам килинг дуолар, Онам килинг дуолар,
Икки дунё бахтини тилаб килинг дуолар.
Ниятинга ет, болам, дея килинг дуолар,
Аллохдан панох тилаб бизга килинг дуолар.

Дуо килиб Сизларни, Аллохимдан сўрайман.
Бахтли ва узок умр кўришингиз тилайман,
Хажларга бориб келиб, доим сог-омон бўлинг, 
Бахтимизга доимо дуогўй бўлиб юринг!


Рецензии