Курувчилар доим шарафда!

Барчаси ўтар бу хаётда.
Вакт учирар борликни, аммо,
Асрларни кузатиб турар,
Курувчи зот яратган бино.

Ватан кудратини кўрсатиб турар,
Иншоотлар, кўркам бинолар,
Авлодларга хизматда бўлар,
Курувчи зот яратган йўллар.

Хаётларин касбга багишлаб,
Халкимизга меърос колдирар,
Шон-шарафга доим сазовор,
Курувчи зот, азиз устозлар!

Курувчиман деган хар инсон,
Халкимизга доим хизматда.
Хар бир шогирд килар бардавом,
Устоз насихатин амалда.

Тинмай килган мехнат меваси,
Бугун кўзларимиз яшнатар,
Шахарлару, кенг хиёбонлар,
Равон йўллар, мустахкам уйлар.

Авлодларга бир насихатим,
Касбимиз шаънини асранглар,
Курувчининг мехнати халол,
Халол инсон хурматда бўлар.

Шахримизга кўшиб яна зеб,
Ўз халкимга хизмат килар деб,
Савоб ишдир курмок бир бино,
Сиз шаънизга бўлар кўп дуо.

Азиз устоз, хамкасбларимиз,
Доим сизга омад ёр бўлсин.
Доим халол бўлсин нонингиз,
Аллох панохида асрасин!


Рецензии