Бу кандай синоат

1. Кўзларингдан, борлигингдан сочилар ёгду,
Кўрсам сени хис этарман бир ажиб туйгу.
Гўё бу гўзал олам янада рангин булар,
Шодлик ва бахтга бутун борлик тўлар.

Накорат:
Бу нима, нима, нима, бу кандай синоат?
Унинг номи, номи, унинг номи - мухаббат.
Юрагимга багишлар чексиз рохат.

2. Куртак ёзган туйгуларим дилда асрайман,
Улар хакида хеч кимга бир сўз айтмайман.
Ширин сирим бўлиб колсин бу ажиб туйгу,
Хаётимга доим сочсин ранго-ранг ёгду.

Накорат:
Бу нима, нима, нима, бу кандай синоат?
Унинг номи, номи, унинг номи -  мухаббат.
Юрагимга багишлар чексиз рохат.

27 февраля/2020г/чт


Рецензии