Мусофир болам

Умр окар дарё карши сузма, 
Ўз юртингдан юрагинг узма.
Ёш жонингга айлама зиён,
Вакт ортга кайтмас  шудир дунё.

Ота-онанг согинчида ўксинган пайт, Кўнглинг шодми мусофир ўлкасида айт?
Волидаи-мухтараманг хузурига кайт мусофир болам.

Бошпананг борми, устинг бутми?  Тану-жонинг согми, корнинг тўкми?
Дардинг тинглар дўстинг борми-йўкми мусофир болам?

Хой болам... Шу кадар хам багринг тошмиди?
Жон болам... Келиб арт Онанг кўз ёшини!

Халол мехнат бу бахт гарови! 
Хар бир кадаминг бор сўрови.
Тўгри хаёт кечирса одам,
Омад Куши кўнар даъфатан.

Ўзбекистонда катта ўзгаришлар,
Ўз ўрнинг топилади, турфа ишлар.
Музлатиб кўйдими ё аёз, кишлар мусофир болам?

Ачинмайсанми ахир кадок кулингга? Тўккан теринг арзийдими топган пулингга?
Падари-бузрукворинг илхак йўлингга мусофир болам!

Хой болам... Амаллаб курилар ўша уйлар...
Жон болам... Отанг тириклигида кўрсин тўйлар!

Сирлар кўп олам замирида,
Аллох Вокиф хар бир такдирдан!
Синовларинг поёнига етди,
Диёрингга кайтмайсанми энди?

Чет эл фукаролигини кабул килдингми? Айтгин ахир она тилинг унутмадингми?
Ака-синглинг согинган, сен согинмадингми  мусофир болам?

Вафодор бўл оиланг, ватанингга! 
Гард юктирмай  халкинг, миллатингга,
Кайтгин киндик конинг тўкилган заминга мусофир болам.

Хой болам... Йигласам, йиглайман кадримга,
Жон болам... Етар. Кайт Она Ватанингга! 
Хой болам... Кечикиб ... Гул кўйма кабримга...

Сўз ва Мусика муаллифи: Ma*dina Hasan /2018й/ Москва


Рецензии