Хийлаларинг

Песню исполнила певица узбекской эстрады ЗИЁДА


Маъносиз, маъносиз бу тунлар,
Не синов, не азоб бу кунлар?
Ярми рост, ярми лоф ўйинлардан,
Тамоман бўлдим адо.

Бедарак бу юрак,  ёлгизман,
Менга мехринг керак,  ожизман.
Ёнингдаману, лек олисдаман,
Дил гўё телбанамо.  Тан олгин аммо...

Хийлаларинг кўп, кўп, кўп,
Хеч иложим йўк, йўк, йўк.
Юрагимга солдинг, юрагимга солдинг,
Рашкдан чўг.

Кечаю кундузи кийнокдаман,
Хар соат, хар фурсат титрокдаман.
Ожизман...  Аросат,  фирокдаман...
Мендан ўтди не хато?

Беозор кўнглим зор йиглайди,
Ахволимни биров билмайди.
Бир куни уволим тутмайдими?
Дил гўё телбанамо. Тан олгин аммо...

Хийлаларинг кўп, кўп, кўп,
Хеч иложим йўк, йўк, йўк.
Юрагимга солдинг, юрагимга солдинг,
Рашкдан чўг.


Автор слов: Мадина Хасан /2009 г/


Рецензии