Болиш

Сирларимни айтдим тунлар болишимга,
Бир у гуво; баъзан йи;лаб, нолишимга.
Ёсти; ;уло; тутди унсиз ;онишимга,
Изн бермай тунлар ёл;из ;олишимга.

Баъзан ту;;ан онам бўлди, отам бўлди,
Фарёд чексам жон са;лаган ватан бўлди.
Бош ;ўйган дам елкасига - акам бўлди,
Баъзан дардим ўрто;лашган санам бўлди.

Шивирласам - чин, вафодор дўстим бўлди,
Сову; ;отсам - эгнимдаги пўстин бўлди.
Тинглаганда дилдаги кам-кўстим тўлди,
Йи;илганда тияб турган устун бўлди.

Шеърларимни илк бор тинглар шўрлик болиш,
Кўз ёшимни шимиб-шимиб шўрдир болиш.
Болишчалик бўлолмади инсон зоти,
Менинг бирлан дунда юз бор ўлди болиш.


Рецензии