Зинокор аеллар

Бевафолар, гунохларга ботдингизму?
Хар кун ўзга кучокларда ётдингизму?
Ёрингизга мехр бермай хўрлаб уни,
Ор-номусни кўча-кўйда сотдингизму?
Билсангиз гар, бу ишингиз яхши эмас,
киёматда Роббим сизни бандам демас.
Жаханнамда Фаришталар рахми келмас,
Зино килманг, зинокорни суймас Аллох!
Ортга каранг, улгаймокда ўгил кизлар,
Бир кун улар ортингиздан босар излар.
Ўшал кунда конли ёшлар тўкар сизлар,
Зино килманг, зинокорни суймас Аллох!
килганингиз фарзандларга кайтар кутинг,
Гапларимни инкор килмай кулок тутинг.
Бундан кейин, хар кун товба килиб ўтинг,
Зино килманг, зинокорни суймас Аллох!
Тавба килинг келмасидан охир замон,
килмасангиз охиратда бўлар ёмон.
Десангиз гар жаханнамдан колай омон,
Зино килманг, зинокорни суймас Аллох!
Нуриддиннг шеърларидан ибрат олинг,
Ашъорим хам тугаб битди, яхши колинг.
Сўнгги сўзим айта колай, кулок солинг,
Зино килманг, зинокорни суймас Аллох


Рецензии