Йук, чуккини орзуламадим

           ***
 Йук,чуккини орзуламадим
 Бургутни хам, килмадим хавас
 Сукмок йулга хам уланмадим
 Чакалакзорда, булмадим хас..
 Бог-у, рогларни хам кезмадим
 Кимнидир кулига тиралиб
 Ишк деб, эсимдан хам озмадим
 Буткул девонага айланиб
 Сезмадим, на Ой-у, Куёшни
 Чикишини-ю,ботишини
 Ойна булокдайин куз ёшим
 Таъмини  кимдур тотишини..
 На йил-у,на ой-у,фаслни
 Утишини, бир-бирин кувлаб
 На ёмон, на яхши асллар
 Даврасига, кушилдим кувнаб
 Хеч нарса..хеч нарса билмадим
 Билганим шу-когоз ,каламлар
 На шодлик,на гамни тан олдим
 Ижод берди, ширин аламлар
 Киз-зик..мен хам одам булдимми?
 Изгиринда гулдай сулдимми?
 Нега, кимлигим билолмадим?
 Ё рух тугилиб-ла,улдими?
 Нечун,нечун тирилолмадим?
 Кулбам остонасидан хатлаб
 Ха,телбайдим,мосуво карахт
 Тупрок ишки-ла,ёниб,додлаб
 Кулбаи вайронам ичига
 Жойлаб олган эдим жахонни
 Шу етарди..унинг кучига
 Ищониб,жойлагандим онни!
 Хар лахзасин, йилларга тенглаб
 Улушимни юлиб олардим
 Тинимсиз ёзардим кун,тунлаб
 Бехушланардим-у,конардим
 Сайкаллаб, сабрим-ла ахдимни
 Кувват олдим мехр-у,каламдан
 Лаъл-ла, бежаб, Ватан тахтини!
 Мазза килиб, кетдим, оламдан
           ***

 
 

 


Рецензии