Посвящаю к Ирине

Иринахонимга (посвящаю к Ирине)
Ишонинг сўзимга сизни кўрган чоѓ
Рухим енгил тортар, ќувнайди кўзим.
Ишќми бу, билмайман, сухбатингиздан
Нажот топган каби сезаман ўзим.
Айшу ишрат менга асло хавасмас,
Харис туйѓулардан йироќман буткул.
Оташ юрагимга сохталик сиѓмас,
Нахот ишќнинг йўли шунчалик мушкул ?
Ишонинг хар сафар сизни эсласам
Мажнун юрагимда ортади хайрат.
Гохо ўйланаман, хаќдир, чин севги
Асло ёш танламас, танламас миллат.


Рецензии