ТОполмайсиз
Бу юракни ўтга ё;инг, музга ;ўйинг,
;он-;он ;илинг, асти ором тополмайсиз.
Юлиб отинг, тилим-тилим ;илиб сўйинг,
Бутун юрак энди тамом тополмайсиз.
Дард текканга гард тегмайди, мард тегмайди,
Номард теккан гулга дардманд ;ад эгмайди.
Гулни ;ўйинг, энди ошкор дард чекмайди,
Пин;он куйса на тонг, на шом тополмайсиз.
Ким тушуниб, ким суягай шармисорни,
Ким курагай томин босган ;ора ;орни!?
Иш; ша;рида топиб бўлдик баланд дорни,
Биз осилсак, бош;а бадном тополмайсиз.
Туриб-туриб ме;рингиз ;ам товлангандек,
;алб ;ушингиз бир кечага овлангандек.
Шундо; ;илиб та;;ирлайсиз дилни андак,
Шу бўлмаса, гўё ил;ом тополмайсиз.
Тополмайсиз энди на ой, на юлдузни,
На шодликни, на анду;ни, на афсусни.
Айтиб бўлгач, “му;аббат йў;” деган сўзни,
Сўнг айтгали бизга дашном тополмайсиз.
Бас, гуно;им бўлса, тангрим берар жазо,
;еч куйинманг, олло; ўзи бўлсин ризо –
Бу эл ичра ;илмо;чисиз магар сазо,
Му;аббатдан ўзга хатом тополмайсиз.
22.03.2011.
Свидетельство о публикации №111053007749