Качонги

    КАЧОНГИ

Качонги гўзалсан, качонги дилдор,
Хали хам сулувсан, хали хам суксур.
Биламан, хали хам ошикларинг бор,
Аммо умр оти янаям учкур.

Качонги айрилик жарохатлари,
хали хам юрагим четида чандик.
Эсласам янгидан конайди бари,
Юрак эса дардни беркитган сандик.

Качонги кўчалар, хиёбонларда,
Хали хам сайр этиб тунлар кезасан.
Еллар сочинг силаб ўтган онларда,
Менинг согинч нафасимни сезасан.

Качонги дафтаринг – сирдошинг билан,
Менинг авра-астаримни очасан.
Хали хам энг якин душманингман ман,
Хали хам узокдан кўргач, кочасан.

Орзикиб уйингга оларкансан йўл,
Качонги армонлар ўртар хали хам.
Кўчадан уй томон силкийсану кўл,
Бўгзингга тикилар номсиз бир алам.

Хали хам боламан, хали хам ўша!
Ў, асов от билан ўйнашмай кетгур!
Кел, мана, бошимдан тогларни ташла –
Качонги Ўткирман, качоонги Ўткир...

                23.03.2011.


Рецензии