***

       СЕВМАДИМ
       

Ёр дедиму, изингиздан келмадим мен,
Телба елдек сиз томонга елмадим мен.
Парво ;ил, деб сўнг парволар ;илмадим мен.
Иш; – омонат, сиз – ;анимат...
Билмадим мен.

Кўкда сарсон учган юлдуз эди ;албим,
Абри найсон ичган илдиз эди ;албим.
Ёнингизда сиздан олис эди ;албим,
Олисларда энди сизсиз йи;ладим мен.

Иш; ;иссаси ;ар кимда-ку бўлакчадир,
Бор мазмуни висол демиш тилакчадир.
Ва тимсоли пайкон теккан юракчадир...
На;от сизнинг ;иссангизга си;мадим мен?!

;ануз мендек ночор сизга ёрми, айтинг,
Ёр дейишга ;амон ;а;и борми, айтинг.
Сиздек гўзал менингдекка зорми, айтинг,
Ўша ла;за нима дедим, демадим мен...

Ўтинаман, бир нима денг, ;ар;анг, майли...
Фа;ат кетманг та;диримиз этиб айри.
;ар балога розиман мен сиз туфайли.
Ахир сиздан бош;ани ;еч севмадим мен.



       ЭСЛАДИМ
       

Юлдузлар остида ўлтириб о;шом,
Юлдуздай олис бир ;изни эсладим.
Сиз мендан ранжиманг, унутманг тамом –
Кўзлари юлдузим, сизни эсладим.

У лазиз ла;залар, у ажиб дамлар!
Висол о;шомида куйлаган шамлар!
Бу ;ижрон тунида чекиб аламлар,
Севги деган тотли сўзни эсладим.

Сиз деб хумор бўлдим, сездим (яхшида!) –
Умримнинг тўрт фасли сизга бахшида.
Сўнгсиз со;инчлардан тортиб нашида
Ба;орни эсладим, кузни эсладим.

Гарчи фалакларда мендан йиро;да
О;, яшаётирсиз сиз ;ам фиро;да.
У сирли кечада, сокин ёто;да
Сизни ;учганим у кезни эсладим!

Аммо бахтсизликдан шеър битмо; нечун!?
;аранг, бахтлиманку , эй, юзи гулгун!
Юлдузлар остида ўлтириб бу тун
Кўнглимни ёритган ;исни эсладим.


       СИЗГА МЕНДАН
       

Сизга мендан хуш ла;залар ёди ;олар,
Атиргулнинг ифорлари, тоти ;олар.
;ароратдан хабар берган оппо; тонглар,
Саболарнинг мунис муножоти ;олар.

Сизга мендан ;олар иш;нинг ;иссалари,
Изтироби, ;ай;улари, ;уссалари,
Шодликлари, ;увончлари, ларзалари...
Ки уларинг со;инч деган оти ;олар.

Сизга мендан кўкда ;олар ;айроналар,
Юлдузлардай сирдошингиз – дугоналар.
Мен ;а;имда сўйлагувчи бегоналар
Ва бизларга бизларданам ёти ;олар.

Сизга мендан жозибаси шу самонинг
;олар ширин аллалари оймомонинг,
Кумушлари, тиллолари оймомонинг...
Му;аббатдан мерос хотироти ;олар.

Сизга мендан не ;олса ;ам рози бўлинг,
Мудом шодлик, чиройга-ю бахтга тўлинг.
Кейин мендек бир бахтсизнинг ;олин кўринг –
Сиздан фа;ат айрили;нинг доди ;олар.


       СИЗ БИЛАН
       

Аста келиб ёнингизга ўлтирсам,
Самоларга термулсайдим сиз билан.
Юлдузларнинг нурларида ўшал дам
;урлар каби чўмилсайдим сиз билан.

Бир япро;нинг умри ;адар ;исматим.
;исматимдан го; бир маъни изладим.
;ай бир ла;за орзу ;илдим, истадим –
Хазон бўлиб тўкилсайдим сиз билан.

Истасангиз тўкилади кўкдан нур,
Истасангиз шабнам ;отар мисли дур.
Нуру дурдек иш; кўрмаган такаббур
;аро;ларга ё;илсайдим сиз билан.

Чўмилсам-у, тўкилсам-у ё;илсам,
Кўзингиздан мен ўзимни ў;исам.
Ёнингизда туриб сизни со;инсам,
Со;инчларга кўмилсайдим сиз билан.

Кетсам бир кун яна сиз деб ;айтаман,
Кўйингизда шундай сарсон, дайдиман!
Шу гапни мен такрор-такрор айтаман:
Яна ;айта ту;илсайдим сиз билан!

Аста келиб ёнингизга ўлтирсам...

       ЎШАНДА

;озирча самони кўзлайсиз.
Юлдуздан, ;уёшдан сўзлайсиз.
Кун келар – бир дилдош излайсиз,
Ўшанда сиз мени эслайсиз.

;озирча сиз иш;дан хабарсиз.
Ўйингиз, йўлингиз хатарсиз.
Кун келар – бир туй;у топарсиз,
Ўшанда сиз мени эслайсиз.

;озирча англамай дардини,
Топтайсиз оши;лар ;албини.
Кун келар – кимгадир талпиниб,
Ўшанда сиз мени эслайсиз.

;озирча унутиб номимни,
Жонимни ё;асиз, жонимни!
Кун келар – ёритиб ёдимни,
Ўшанда сиз мени эслайсиз.

;озирча сизни деб туну кун
Йўлингиз томонга кўз тутгум.
Кун келар – мен сизни унутгум.
Ўшанда сиз мени эслайсиз.


       СЕН ;АМ

Тун кечалар кўкда ;илол кулиб турар.
;илолимсан, ;илолдайин кулмайсанми?!
Сен кулмасанг бошгинамга осмон ;улар,
Сени ;андай эъзозлашим билмайсанми?!
Сен ;ам мени со;инганда йи;лайсанми?!

Бу фусункор само чексиз, бепоёндир,
Бо;санг унда бизнинг севги намоёндир.
Шамлар ё;иб йўлимизга нигорондир.
Менсиз ;атто осмонларга си;майсанми,
Сен ;ам мени со;инганда йи;лайсанми?!

Балки бедор, балки ором олиб шул чо;
Тортадирсан уй;у ичра бир ўтли о;.
;ара, бизни не кўйларга солди фиро;!?
Тушларингда мени ;учиб ухлайсанми,
Сен ;ам мени со;инганда йи;лайсанми?!

Ранжимагил мужгонларинг наштар десам,
;ижронингдан юрагим чок, бесар десам,
Мени яна ўз ;олимга ;айтар десам,
Кўксимга бош ;ўйиб баттар ти;лайсанми?!
Сен ;ам мени со;инганда йи;лайсанми?!

Сенсиз ;албим фарёдларга тўлиб борар,
Жонсиз жисмим ла;за сайин сўлиб борар,
Му;аббатни минг бўлакка бўлиб борар...
Севсанг агар ;айта жон бахш этмайсанми?,
Сен ;ам мени со;инганда йи;лайсанми?!


САЛОМ, ЭЙ, ИШ;
       

Келди ;ошда ўсма, кўзи ;аролар,
Кўнглимизга иш;дан бериб оролар.
Мана шундай зебо бизнинг ёролар!
Салом, эй, иш;!

;ўлларида хинолари бир маъно,
Лабларида, кўзларида таманно.
Салом сизга, эй, атиргул, эй, раъно!
Салом, эй, иш;.

Айлай, дея, шул ;арибни девона,
Асрагандай сирларини пин;она.
Ошкор бўлиб ;олим, йи;лай гирёна,
Салом, эй, иш;.

Салом, чексиз му;аббатли эрксизлар,
Салом, эрки му;аббатда чексизлар.
Эрксизликда, чексизликда тенгсизлар...
Салом, эй, иш;.

Ёр кўйида девонайи дил бўлдик,
Эрксиз эдик, ундан баттар ;ул бўлдик.
Бир севишлик а;воли бор эл бўлдик.
Салом, эй, иш;!


       СЕВИШГАНЛАР
       

У дамларни юлдузлар ;ам эслашади,
Бизнинг учун го;и ёниб, музлашади.
Сизга ;амон мен ;а;имда сўзлашади –
Севишганлар аввалига дўстлашади.

Бир ;арашда севиш мумкин оймомани,
Севишини билиш мумкин оймомани.
;атто ба;рин тилиш мумкин оймомани...
Севишганлар аввалига дўстлашади.

Сизни мудом суйишади, хушлашади,
Сизга мендан аълоро; ёр излашади.
Менинг бўлса бошгинамга муштлашади:
Севишганлар аввалига дўстлашади.

Дўст деб билиб, дўст йў;отган битта менми,
;асратларга айландими севги энди!?,
Энди сизга бош;алару мен ;ам тенгми?
Севишганлар аввалига дўстлашади.

Ба;ор яна ;айтиб келар куздан кейин,
Гул очилар сиз ;олдирган издан кейин.
Му;аббат-ку мангу яшар биздан кейин –
Севишганлар аввалига дўстлашади.

Билмадингиз мендай соди; дўст болани,
Соддагина бир ;ишло;и бўз болани.
Адашибман дўст деб билиб ;из болани!
“Севишганлар аввалига дўстлашади!”


       ПАРИШОН
       

Сиё; сочинг, во;, зимистон паришон,
Зимистондан жон ичра жон паришон.
Жоним дебон тонг ;отар тонг паришон,
Тонгку отар, мен-чи – ;айрон паришон.

Висол бизга бир кеча-ю кундузлик,
Кейин ;ижрон – уф;;а туташ ёл;излик.
Ёл;изликдан баттарро;дир сенсизлик!
Сенсиз шафа; кулган осмон паришон.

Лабинг ханда отсин, майли, тонггача,
Кулгуларинг сингиб ботсин жонгача.
;аниматим шабнам урар бонггача,
;ай;у сели ;албда гирён паришон.

Бахт ;ушини тут;ун са;лаб бўларми,
Учиб кетса кейин ;айтиб келарми,
Усиз ;олим ёмонлигин биларми?! –
Билса ;айтсин, му;аббат – дон паришон.

Саргардонинг бўлиб неча замонлар,
Чеккан эдим ;ижронингда фи;онлар.
Тонг отмо;да чекиб минг пушаймонлар
Кўргач мени яна сарсон паришон.

Мени яхши десанг, ёмон, дегайлар,
Сенсизликда ;олди омон дегайлар.
Жонсизману, нечун ёл;он дегайлар!?
О;ушингда манку ;урбон паришон.


       ;ЕЧ ;ИЛМАСИН
       

Лабинг боли бир мартага тотгулик,
Тотиблар сўнг ўзни ўтга отгулик.
;ижронингда ;асратларга ботгулик –
;еч ;илмасин остонангда ётгулик.

;арашларинг ваъда айлаб висолни,
Олиб ;очар ;айларгадир хаёлни.
Тутиб берсам осон эди шамолни,
;еч ;илмасин ниго;ингни тутгулик.

Киприкларинг оташкамон ў;идир,
Пайкон учи иш; балосин чў;идир.
Жоним олган париваши шўхидир!
;еч ;илмасин сендан нажот кутгулик.

Та;дир йўли ;оят чигал, мураккаб,
Бу йўлларда, во;, адашдим не сабаб?!
Сарсон этди иш;инг агарчи ажаб,
;еч ;илмасин ;ўр;онингдан ўтгулик.

Алам ўтди. Алам аччи; ўлимдан.
Севмасанг сен нима келар ;ўлимдан?!
Жонталашда бир ўй кечди кўнглимдан:
;еч ;илмасин висолингсиз кетгулик.



       ПАРВАРДИГОР
       

То;дек ру;им, то; бўлмадим, парвардигор,
Гулдек дилим, бо; бўлмадим, парвардигор.
Юзим ёру;, мо; бўлмадим, парвардигор,
Чин оши;инг, во;, бўлмадим, парвардигор.

Дардмандларга мал;ам берар келса Наврўз,
Илитгайдир, эритгайдир юракки муз.
Музюракли ёр ;ажрида хаста ;ануз,
Девонаман, со; бўлмадим, парвардигор.

Демишларки, айлармиш жон бу му;аббат,
Гадоларни зумда султон, бу му;аббат.
Менга эса бўлди армон бу му;аббат,
;амон ;ариб, шо; бўлмадим, парвардигор.

Ёр юзида ;ора холи шо;онадир,
Оши;ига ваъдасидан ёдномадир.
Чиройига яраши;лик бўлмо; надир!? –
Ёр кўксида до; бўлмадим, парвардигор.

Сазо айлаб девонани, бериб озор,
Иш; ша;рида тутишгандай зор, умидвор,
Ёр лутфига сазовору чору ночор
Го; бўлдиму, го; бўлмадим, парвардигор.

Севги гўзал бўлса сенинг туфайлидур,
Сенинг ўзинг ё Дилором, ё Лайлидур.
Севиб шунча, куйиб шунча, вовайлидур:
Чин оши;инг, о;, бўлмадим, парвардигор.



       ШО;И КЎЙЛАК
       

Шо;и кўйлак кийиб чи;;ан жонона,
Юришларинг, туришларинг шо;она.
Шамъ эмасман, дея ;илма ба;она,
Бўлсам сенга бўлибман-да парвона.

Севгимизга ;айрихо;дир фалаклар,
;айр билан овунарми юраклар?!
;айратланмай ;ўйди кўкда малаклар,
;ижронингда юрганимдан ;айрона.

Ём;ир ё;ар айрили;лар фаслида,
Хазонлардир ма;зун юрак аслида.
Шу юракдан ўчирмо;лик ;асдида
Сени та;ин ёдга олдим гирёна.

Кўз ташласанг, кўнглим кўшки ободдир,
Яна ;анча салтанатлар бунёддир.
Гар бо;масанг бунёдлигим барбоддир,
;албим эса кимсасизу вайрона.

Тушун, сенинг васлинг сабаб арздорман,
Жонни берсам яна шунча ;арздорман.
Му;аббатинг дафн этилган мозорман,
Бир йў;лаб ;ўй, эй, бера;м бегона.




       БИТТАСАН
       

Му;аббатнинг, бо;, мажнуни шайдоси кўп,
Шайдосини телба айлар Лайлоси кўп.
Лайлосининг ;ийно;и-ю ;ийлоси кўп –
;ийно;ларда мен биттаман, сен биттасан.

О;ли сўзлар о;ри; бериб юраккача,
Кўзёшимиз сочилгуси фалаккача.
Кошки етиб борса сендай малаккача:
Йиро;ларда мен биттаман, сен биттасан.

Кўзим гирён кўзингни ;еч унутолмай,
Севдим деган сўзингни ;еч унутолмай.
Со;инаман ўзингни ;еч унутолмай –
Фиро;ларда мен биттаман, сен биттасан.

Бир-бирига ўхшар иш;нинг шайдолари,
Лайлосидан фар; этмайди Лайлолари.
;атто ;ануз ўша-ўша хатолари...
Гуно;ларда мен биттаман, сен биттасан.

Севишганлар етгайми ;еч ёрларига,
Дунё осар бизни ;ийбат дорларига.
Ўшанда ;ам ярагаймиз корларига –
Сиртмо;ларда мен биттаман, сен биттасан.



       БАХТЛИМИЗ
       

Бу зимистон кечада биз бахтлимиз,
Зулмат ичра чаро;онмиз – бахтлимиз.
Сен билан мен шу тун ёл;из бахтлимиз,
Ишонмай бу бахтга ;аргиз бахтлимиз.

Бизни мудом азоблаган шуб;адир,
Балки висол му;аббатга ну;тадир.
Бу тун бизга яратгандан ту;фадир –
Иккиланма, шу он шаксиз бахтлимиз.

Бу бепоён осмоннинг бор адо;и,
Бу бесано; юлдузларнинг сано;и.
Бошланажак яна ;ижрон ;ийно;и,
Тонг отгунча, ;ўр;ма, чексиз бахтлимиз.

Гарчи та;дир ;укмига биз беилож,
;урлар каби шу кечада чирой оч.
;учо;имда бал;и, яшна, кулгунг соч –
;атл этилгай ;улдай эрксиз бахтлимиз.

Ишон, сенга севгим чексиз бегумон,
;ўй, йи;лама, отганча йў; ;али тонг.
Бошимизда ;али ;анча имти;он...
;ара, мана, бизлар ;ануз бахтлимиз.


       ОЗГИНАСИ
       

Ба;ор келиб, гулчамбарлар та;;ан билан,
Биз томонга хумор-хумор бо;;ан билан,
Васлимизга юраклари о;;ан билан,
Ўлдирадир хуморларин озгинаси,
Гулче;ра ёр атиргулнинг ўзгинаси.

Кўз очсалар киприклари наштармикан,
Кўз юмсалар ханжарданам баттармикан?
Жонни берсак адовати ;айтармикан?!
Ўлдирадир озорларин озгинаси,
Гулче;ра ёр атиргулнинг ўзгинаси.

Ширин-ширин бўйларига жон тасадду;,
;ар да;и;а, ;ар ла;за, ;ар он тасадду;.
Тасадду;ки, назми гулистон тасадду; –
Ўлдирадир ифорларин озгинаси,
Гулче;ра ёр атиргулнинг ўзгинаси.

Гуллар борки, мар;амати, карами кўп.
Гуллар борки, шайдосидан алами кўп.
Бизни гулнинг тиканлари, ситами кўп –
Ўлдирадир ;уборларин озгинаси,
Гулче;ра ёр атиргулнинг ўзгинаси.

;али ;ануз ;ижронларда овораман,
Бир бор ;учиб минг марталаб дилпораман.
Дийдорига гарчи мушто; бечораман –
Ўлдирадир дийдорларин озгинаси,
Гулче;ра ёр атиргулнинг ўзгинаси.



       БА;ОР

Кўнгиллар оламга бо;;анда мафтун,
Олам ичра кулди мафтункор Ба;ор.
Атрофга таралди ажиб настарин –
Настарин гулидай серифор Ба;ор.

Бу – ёшлик, бу – севги, бу – жўш;ин туй;у!
Жўш;ин ёшлик каби бетакрор Ба;ор.
Нафосат, латофат фасли эрур бу,
Му;аббат фаслидир бу дилдор Ба;ор.

Шамоллар келтирди ;аёт нафасин,
Саболардай ширин, бе;убор Ба;ор.
Шафа;дан сочилган офтоб шуъласи
Ба;рида яралган жилокор Ба;ор.

Со;индим се;рли табассумингни.
Сен келдинг, диллар шод, бахтиёр, Ба;ор.
Ма;в этдинг ни;оят кўзлардан мунгни,
Кўп интизор ;илдинг, халоскор Ба;ор.





       ИНТИЗОРМАН

Бибим, сизга юрагимда или;лик бор,
Гулим десам, шабнам каби тини;лик бор.
Оппо; тонгни кутгандаги инти;лик бор,
Бибигулжон, изингизга интизорман.

Бир ташнанинг борар йўли – чашми хумор,
Ташна ;албни ;амзангизга этдингиз зор.
Яна ;ай бир ба;орларга ;олди дийдор?! –
;али ;ануз кўзингизга интизорман.

Кўнгил сўраб бир келсангиз ;амхонамга,
Жоним берар эдим сиздек жононамга.
;ам бодасин тўлдириб го; паймонамга,
Севдим деган сўзингизга интизорман.

Балки менинг ёнишларга у;увим йў;,
Аммо дилим куяётир бамисли чў;.
Куя-куя кул бўлсам-да, эй, шаъми шўх,
Шамси олам юзингизга интизорман.

Айрили; деб атайдилар бу кулфатни!
;андо; ;айдай ;албдан жонсиз сукунатни!?
Нима ;илай энди сизсиз му;аббатни?
Фа;ат ёл;из ўзингизга интизорман.



       КЎРГИМ КЕЛДИ

Фасли ба;ор сабо бўлиб елгим келди,
Ёнингизга бир ёр бўлиб келгим келди.
;ануз менга мушто;мисиз, билгим келди,
Ёл;из сизни, ёл;изгинам, кўргим келди.

Гул;унчалар ханда отиб гулбо;ларда,
Сўйладилар иш;дан ширин титро;ларда.
Му;аббатнинг фаслида мен фиро;ларда
Ёл;из сизни, ёл;изгинам, кўргим келди.

Гар ;уш бўлсам ёнингизга учармидим,
Кафтингизда сув тутсангиз ичармидим.
Айтинг, сиздай ме;рибондан кечармидим?!...
Ёл;из сизни, ёл;изгинам, кўргим келди.

;ижрон деган сў;мо;ларга йўлим тушди,
Кўравериб бу дунёни ;ушим учди.
Шу кўзларим бугун сизни со;инишди –
Ёл;из сизни, ёл;изгинам, кўргим келди.

Кўриб кўзим тўймаса ;ам ;уснингизга,
Жон сўзини ;ўшар эдим исмингизга.
Сингиб кетсам эди жону-жисмингизга!
Ёл;из сизни, ёл;изгинам, кўргим келди.






       КЕЧИРАВЕРИБ

Бир севгига минг фириб!
Кетинг ;ошингиз териб.
Юракни ;ўйдик бериб
О;у ичиравериб –
Сизни кечиравериб.

Лабларингиз лолагун,
;ажрингиз энг ;ора кун.
;андо; унутиш мумкин?
Дилдан ўчиравериб –
Сизни кечиравериб.

Му;аббат бир ;уш экан,
Энди бизга туш экан.
Тушда ;ам бехуш экан,
Бахтин учиравериб –
Сизни кечиравериб.

А;ли носи; каби ман
О;лар урдим янгидан.
Энг ило;ий севгидан
Нус;а кўчиравериб –
Сизни кечиравериб.

Зулай;оми, сиз, Лайло,
Нечук севгида ;ийло?!
Биз ;ам сизни, иншаолло,
;ўйдик бировга бериб –
Мудом кечиравериб...





       БЕГОНАМАН

Ма;зунманам, шодликларга бегонаман,
Шодлик отли; тотликларга бегонаман.
Сенинг васлинг хуморида девонаман,
Девонаки, шўхликларга бегонаман.

Бегонаман хасталигим билмаганга,
Билса ;олим сўраб бир бор келмаганга.
Билиб-билмай юрагимни тирнаганга –
Тирно;лари ти;ликларга бегонаман.

Черик тортиб сафда турар мужгонларинг,
Етмасмиди менга сенинг ;ижронларинг?!
Кўксим тешиб ўтди бир-бир пайконларинг –
Шаф;ати йў; киприкларга бегонаман.

Ма;зунлигим, хасталигим, гадолигим...
Сабаб мунга сенга бўлган шайдолигим.
Айтсам агар, эй, фариштам, худолилигим,
Сен – динимсан, мушрикларга бегонаман.

Кўзим гирён, куй-у наво недир менга,
Еру-осмон, суву-;аво недир менга.
Сенингсиз, ёр, икки дунё недир менга –
Ўликлару тирикларга бегонаман.




       ТАМАННО

Гулистонда, ;аранг, раъно – таманно,
Менга раъно бўйли жоно – таманно.
Таманноки, мисли Лайло – таманно,
Мажнунликдан тилаб маъно – таманно.

Суб;идамда олиб ;очди хаёлим,
Кеча кўнглим ёритган ул ;илолим.
Орзумандлик энди маним и;болим –
Ёрдан дарак элтган сабо – таманно.

Икки юрак бирга бўлса ёмонми?
Му;аббат бу – бир умрлик ;ижронми?
Ёр ;ам мендек икки кўзи гирёнми,
Фиро;ларда ;олиб айро – таманно?!

Тиламасман ;аргиз вафо шевасин,
Майли, магар истамаса, севмасин.
Унутмасин лекин мендек телбасин,
У айлаган жавру-жафо – таманно.

Айтинг-айтинг, армонларда ;олмайлик,
Кўнглимизга ;амдан соя солмайлик.
Ёр васлига етмай туриб ўлмайлик –
Агарчи иш; бошга бало – таманно.




       ХАСТА

Иш; ўтида куйиб-куйиб дилдор хаста,
Тунлар уриб ўтли о;лар бедор, хаста.
Пин;он са;лаб дардларини ошкор хаста,
Билмам аммо, нечо;ли ул бемор хаста.

;ўлларига кўзмунчо;лар та;саммикан,
Йўлларига ё исири; ё;саммикан.
Кўзларига ўтинч билан бо;саммикан,
Та;майди, хўш, нечун ул чо; тумор хаста?!

Кўрганмисиз, айтинг, дўстлар, бу дунёда,
Яшнамо;ни, во;, заъфарон ;а;рабода?
Гўзаллиги ортмиш ;аддан ;ам зиёда,
Бо;иб яна ;ар ён хумор-хумор хаста.

Чекиб жабру-жафоларни ;айронаман,
Ул ;уёшга мен бечора парвонаман.
Висолига етолмасдан гирёнаман,
Билолмасман, у хастами, мен – зор хаста.

Бу хасталик бизни телба, сил ;илади,
Оташида ё;иб-ё;иб кул ;илади.
Борми шундай дардни тортган, ким билади,
Со;айганми сўнгра, айтинг, бирор хаста?!


Рецензии