Атиргул

Рахим Карим
Менга жон киргайдур гул ;идлаганда,
Атиргул му;аббат рамзи, билганга.
Жон ато этади ;олсиз баданга,
Жон беришга тайёрман димо; босиб.

Маст бўлгайман бўйи - мусалласидан,
Аридай сархушман бол заррасидан.
Танлаб олганим у гул орасидан,
Жон беришга тайёрман димо; босиб.

Гуллар маликаси , жаннат гўзали,
Шеърият чаманин мумтоз ;азали.
Бунча ранг-баранг у кўзни оладир,
Жон беришга тайёрман димо; босиб.

Бу ;андай бўй - тўйиб бўлмас мутла;о,
;айдан олган нафис исни ;урли;о?
Дунё атирлари ;аршиса хор,
Жон беришга тайёрман димо; босиб.

Эс-хушингдан айриб ;ўйишга ;одир,
Бу ;андай мўъжиза, бу ;андай се;р?
Гулни Парвардигор яратган – мо;ир,
Жон беришга тайёрман димо; босиб.