Катта ош

Рахим Карим
Катта ош бўлади Ўзбекистонда,
Гўшт, сабзи жўш уриб улкан ;озонда.
Ўзбек палов еган бўлар дармонда.
Емаганлар эса ;олар армонда.

Катта ош бўлади Ўзбекистонда,
Тинчлик, и;бол оши, бахтли замонда.
Фалон ботмон гуруч илк бор жа;онда,
Дамланар эртага Тошкан томонда.

Арафа ошими, бу ;айит оши,
Балки Каримовнинг улкан йил оши?
Дўппи остидадир бутун эл боши,
Аёллар кўзида этар йилт ёши.

Тўйларга етказсин, ўчмасин олов,-
;озонларда ;ар дам дамлансин палов.
Кўкда ;илпирасин хал; тутган ялов,
Ер юзин са;ласин Яратган Олло;!